• БҲМ
    0 сўм
  • МҲТЭКМ
    0 сўм
Uz
  • БҲМ
    375 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Спорт 31 январ 2025

Элдор Шомуродов Германия жамоасига гол урган ўйинда "Рома" ғалаба қозонди

"Рома" жамоаси таркибида захирадан майдонга тушган Шомуродов орадан икки дақиқа ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.

75
0
Gettyimages.com

Европа лигаси умумий босқичининг 8-турида Италиянинг "Рома" жамоаси ўз уйида Германиянинг "Айнтрахт" жамоасини қабул қилди. Учрашув Римдаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтди ва римликлар 2:0 ҳисобида рақибларини мағлуб этди.

Учрашувда киритилган голларга Анхелино ва Элдор Шомуродов муаллифлик қилишди. Эслатиб ўтамиз, Шомуродов захирадан иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида майдонга тушганидан сўнг орадан икки дақиқа ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.

"Рома" турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб, Европа лигаси учрашувларида иштирок этади. "Айнтрахт" ўз навбатида, бешинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри турнирнинг 1/8 финалига йўл олди.

Европа лигаси учрашувлари қуръаси 31 январь куни Нонда бўлиб ўтади.

"Рома" футболчилари Европа лигасининг 1/16 босқичида Португалиянинг "Порту" ва Венгриянинг "Ференцварош" жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади.

75
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш