• БҲМ
    0 сўм
  • МҲТЭКМ
    0 сўм
Uz
  • БҲМ
    375 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Тайинловлар 11 феврал 2025

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосари тайинланди

Ички ишлар вазири буйруғи билан Фарход Хасанов лавозимидан озод этилган Дониёр Тошхўжаэв ўрнига келди.

145
0
Коллаж UzNews.uz

Полковник Хасанов Фарход Фаттахович Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу маълумотни UzNews.uz’га пойтахт Ички шлар бош бошқармаси тасдиқлади.

Фарход Хасанов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Бу лавозимда у 2023 йил августидан буён Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Дониёр Тошхўжаэв ўрнини эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Дониёр Тошхўжаэв ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида Ички ишлар вазирининг буйруғи билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

145
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш