• БҲМ
    0 сўм
  • МҲТЭКМ
    0 сўм
Uz
  • БҲМ
    375 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Ҳодисалар 13 феврал 2025

Бухорода яшаш хонадонида газ сизиб чиқиши натижасида портлаш содир бўлди

Хонадонда содир бўлган чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро жабрланган, ҳалок бўлганлар йўқ.

382
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 22:00 атрофида Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "Гулистон" МФЙдаги аҳоли хонадонида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, воқеанинг тахминий сабаби, фуқаронинг яшаш уйида газ сизиб чиқиб тўпланиши ҳамда чироқни ёқиши оқибатида ҳаво газ аралашмаси чақнаши содир бўлган.

Дастлабки маълумотга кўра, хонадонида содир бўлган чақнаш оқибатида ёнғин юзага келмаган, 1 нафар фуқаро жабрланган, ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига вилоят ФВБ ва Ғиждувон туман ИИБ масъул раҳбарлари ҳамда 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

382
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш