Таиланд жанубидаги Паттани провинциясида полиция бўлимига қўйилган портловчи қурилманинг портлаши натижасида маҳаллий мудофаа кучларининг 10 нафар таиландлик кўнгиллиси яраланди. Бу ҳақда Bangkok Post нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, бомба мототциклга ўрнатилган бўлган. Маҳаллий мудофаа кучларининг ҳарбийлаштирилган отрядлари вакиллари бўлган полиция ходимлари ва рейнджерларнинг эрталабки саф тортиши вақтида портлаш содир бўлган.