• БҲМ
    0 сўм
  • МҲТЭКМ
    0 сўм
Uz
  • БҲМ
    375 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Ҳодисалар 14 феврал 11:39

Зимбабведа автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Йўловчи транспорти қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

37
0
myzimbabwe.co.zw

Зимбабведа автобус ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда myzimbabwe.co.zw нашри.

Унга кўра, 65 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус Ҳараре - Бейтбриж йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳайдовчи транспорт воситасини қувиб ўтмоқчи бўлиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қаршисидан келаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида 17 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна етти киши оғир жароҳатлар билан Бейтбриж касалхонасида вафот этган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 30 нафар йўловчи жароҳатланган.

Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва ушбу ЙТҲни миллий фожиа деб атади. Давлат раҳбари фуқароларни йўлларда эҳтиёт бўлишга чақирди. Шунингдек, у ҳалок бўлганларни дафн этиш харажатларини ҳукумат ўз зиммасига олишига ваъда берди.

"Зимбабведа йўлнинг сифатсизлиги ва йўл ҳаракати қоидаларининг мунтазам бузилиши туфайли ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар тез-тез содир бўлиб туради," дейилади - хабарда.

37
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш