• БҲМ
    0 сўм
  • МҲТЭКМ
    0 сўм
Uz
  • БҲМ
    375 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Жамият 14 феврал 13:52

Тошкент шаҳрида 452 та эскирган лифт йил якунига қадар янгиланади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинди.

36
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкент шаҳридаги кўп хонадонли уй-жойларда жами 9101 та лифт мавжуд.  Улардан 2042 тасининг (22,4%) фойдаланиш муддати ўтган.  

2025 йил охиригача эксплуатация муддати ўтган 452 та лифт янгисига алмаштирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори эълон қилинди.  

Таъкидланишича, янги лифтлар илғор хавфсизлик стандартларига эга ва энергия тежамкор бўлади. 

Янгиланадиган лифтларни танлаш мезонлари қуйидагича:  

25 йилдан ортиқ хизмат қилган;  

Техник талабларга жавоб бермайдиган; 

Хавфсизлик даражаси паст бўлган лифтлар устувор тартибда алмаштирилади.

36
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш