• БҲМ
    0 сўм
  • МҲТЭКМ
    0 сўм
Uz
  • БҲМ
    375 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Сиёсат 14 феврал 17:35

АҚШнинг 14 штати прокурорлари Илон Маск ва Дональд Трампни судга берди

Даъво аризаси берган штат прокурорлари Илон Маскка давлат маблағларини ўзгартириш, федерал хизматчилар билан шартномаларни бекор қилиш ва бошқаларни тақиқловчи суд қарорига эришмоқчи.

73
0
Alex Brandon

АҚШнинг 14 штати демократ прокурорлари АҚШ ҳукумати самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск ва АҚШ президенти Дональд Трампни судга бериб, Маскнинг агентликдаги ваколатлари мамлакат конститутциясига зид эканини даъво қилди, деб хабар берди жума куни NBC News телеканали.

"Мамлакатимиз асосчилари халқ энди сайланмаган бир миллиардернинг инжиқликларига бўйсунаётганини билиб қолишса, ғазабланишган бўларди," - деди Аризона штати бош прокурори Крис Мэйс.

Бош прокурорларнинг таъкидлашича, Трамп Конгресснинг розилигисиз DOGE норасмий ҳукумат агентлигини ташкил этиб, Сенатдаги эшитувларсиз Маскка кенг ваколатлар бериб, Конститутциянинг тайинлаш тўғрисидаги қоидасини бузган.

Даъво аризаси берган штатлар Илон Маскка давлат маблағларини ўзгартириш, федерал хизматчилар билан шартномаларни бекор қилиш ва бошқаларни тақиқловчи суд қарорига эришмоқчи.

Оқ уй матбуот котиби Керолин Ливитт даъвони "президент Трампга қарши одил судловдан қурол сифатида фойдаланишда давом этиш" деб атади.

"Оқ уй судда бу тортишувларни давом эттиради ва биз оқланишни кутмоқдамиз," - дейилади унинг баёнотида.

Ушбу даъво ҳозирча DOGE бўйича Трамп маъмуриятига қарши даъволар сериясининг охиргиси ҳисобланади. Пайшанба куни бир гуруҳ давлат хизматчилари даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Илон Маск ва DOGE'га махфий маълумотларга киришни тақиқлашни ва уни "АҚШ Конститутциясига мувофиқ Маскнинг тайинланиши тўғри тасдиқланмагунча" федерал хизматчиларни ишдан бўшатиш ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилди.

73
0

Шунингдек, қуйидагиларни ўқинг

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш